НАВОИЙНИ АНГЛАШ ОЛИЙ САОДАТ!
Навоий деганда ҳар биримизнинг қалбимиз чексиз фахру ифтихорга тўлади. Юртимизда ул зот ижодини пухта ўрганиш, асарларини қайта ва қайта, тўлиқ нашр этиш, уларда улуғланган ғоялардан ёш авлод тарбиясида кенг фойдаланиш юзасидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Навоий давлат кончилик институти Кимё-металлургия факультетида ҳазрат Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги муносабати билан "Навоий ёди ила яшаймиз мудом" мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирни институт проректори Ж.Назаров кириш сўзи билан очиб берди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ўлмасбек Самарқандий, шоира Муҳайё Пирнафасова ва журналист Азамат Зариповлар сўзга чиқиб, Навоий асарларида Ватан мадҳи, эзгуликка чорловчи ғоялар тўғрисида фирк-мулоҳазаларини билдирдилар. Талабалар томонидан Навоий ғазалларидан намуналар ўқилди.
НДКИ Ахборот хизмати